Ҳиндистонга ноқонуний олтин етказиб бераётган гуруҳ қўлга олинди

© INDRANIL MUKHERJEE / AFPЗолотые украшения
Золотые украшения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ноқонуний олтин қазиб олиб, уни хорижий мамлакатларга олиб чиқиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган жиноий гуруҳни қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“МХХ ходимлари Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири доирасида, уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди”, - дейилган МХХ хабарида.

Ушбу гуруҳ аъзолари ноқонуний равишда олтин қазиб олиш, улардан заргарлик буюмлари тайёрлаш ва уларни яширин ҳолда Ҳиндистонга олиб ўтиш билан шуғулланиб келишган.

Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Чегарада салкам 700 минг доллар нақд пул ва 7 кг олтин ушланди

Айни дамда гуруҳ аъзолари ҳибсга олинган бўлиб, тергов ишлари охирига қадар уларнинг исм фамилиялари ошкор қилинмаслиги айтиб ўтилган. Қўлга олиш вақтида жиноятчилар ёнидан заргарлик буюмлари, уларни тайёрлаш ускуналари ва нақд хорижий валюта топилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ҳиндистонга, туркия ва Озарбайжонга йўл олган йўловчилар турли йўллар билан олтин ва бошқа қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Кимдир оёқ кийими остига, кимдир камари ичига, яна биров олтин буюмни оқ ёки қора бўёқ билан бўяб олган ҳолда ва ҳатто ошқозон ичига яшириб олиб кетаётган вақтида қўлган олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0