Самарқанддаги оммавий заҳарланишга нима сабаб бўлгани ойдинлашди

© Sputnik / Вадим ШекунБлюда узбекской кухни
Блюда узбекской кухни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида тўйдан сўнг овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолати рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. 7 нафар фуқаролар бир хил клиник белгилар билан шифокорга мурожаат қилишган.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тўйдан сўнг овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатига ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи 7 нафар фуқаролар бир хил клиник белгилар билан мурожаат қилишган.

Запахло жареным: на руководителей Oqtepa Lavash завели уголовное дело - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура: Тошкентдаги оммавий заҳарланиш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

“Заҳарланиш сабабларини ўрганиш борасида ўтказилган дастлабки эпидемиологик суруштурувларда барча беморлар шаҳримизнинг Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” ресторанида 14 сентябрь куни кечки вақтда ўтказилган тўйдан сўнг ортиб қолган гўшт ва ассорти маҳсулотларини уйларига олиб келишгани ва бу таомларни жорий йилнинг 15 сентябрь куни тушликда ва кечки овқатда истеъмол қилишгани аниқланган”, - дейилади Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Бош прокуратура берган хабарга кўра, ҳозирда заҳарланган беморларнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ўтказилган тўй маросимида овқатдан оммавий заҳарланиш бўйича хабарлар тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0