00:35 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Автомобиль полиции

Петербургда ўзбекистонлик жасади топилгани юзасидан расмий маълумот берилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
611 0 0

Илгарироқ “Бургер Кинг” фаст-фуд овқатланиш тармоқларидан бирининг омборида 26 яшар ўзбекистонлик бўғзидан пичоқланган ҳолатда топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик жасади топилгани юзасидан расмий маълумот берилди. 

ТИВ хабарида қайд этилишича, мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йилнинг 14 сентябрь куни шаҳардаги овқатланиш пунктларидан бирининг омборида Ўзбекистон фуқароси Б.Х.нинг жасади топилгани тўғрисида қатор ОАВлар тарқатган хабарни тасдиқлаган.

Полиция ўлимга пичоқдан олинган жароҳат сабаб бўлганини маълум қилган. Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Санкт-Петербург шаҳрининг тергов органлари билан доимий алоқа ўрнатган. Шунингдек,  марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Асосий мавзулар