06:19 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
193 0 0

Мазкур ҳолат буйича ички ишлар ва прокуратура идоралари томонидан тегишли теширув ишлари олиб борилмокда.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik.  Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида овқатдан заҳарланиш ҳолати содир бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, 27 сентябрь куни 09:30 ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбиячилари 2 нафар тарбияланувчи ўзини нохуш ҳис қилаётганини сезишган.

Зудлик билан болалар мутахассис шифокор кўригидан ўтказилган. Тиббий текширув давомида уларга овқатдан заҳарланиш тўғрисидаги дастлабки ташхис қўйилган.

Қайд этилишича, ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида муассасанинг қолган барча тарбияланувчилари тиббий текширувдан ўтказилган. Текширув мобайнида яна 9 нафар болада овқатдан заҳарланиш эҳтимоли аниқланган. Айни пайтда улар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Ҳозирги вақтда болаларнинг аҳволи қониқарли, вазият шифокорларнинг қатъий назорати остида.

Мазкур ҳолат бўйича ички ишлар ва прокуратура идоралари томонидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Боғча мудираси болаларга истеъмолга яроқсиз сувни берган

Қайд этиш жоизки, Бекободдаги 8-сонли боғчада ўтган йили овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилган эди. Ўшанда муассасасидаги 59 нафар тарбияланувчи ва 3 ходим овқатдан заҳарланган эди.

Асосий мавзулар