Яна бир тез ёрдам шифокори калтакланди, бу сафар - Самарқандда

© ДарёНападение на врача скорой помощи в Самарканде
Нападение на врача скорой помощи в Самарканде  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда маст бемор тез ёрдам шифокорига ҳужум қилди, энди шифокорнинг ўзига тиббий ёрдам керак бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Самарқандда 29 сентябр куни шаҳар тез тиббий ёрдам шифокори калтакланди, деб хабар қилмоқда “Дарё” нашри.

Хабарда айтилишига кўра, 29 сентябрь куни эрталаб соат 06:40 атрофида шаҳар тез тиббий ёрдам марказига чақириқ бўлган. Чақириққа навбатчи шифокор 53 ёшли Нариман Мамутов борган.

Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
“Тез ёрдам” чақириш маданияти – бу нима?

«Кечаси билан навбатчиликда ўн бешга яқин чақириққа чиқдим. Эрталаб соат 06:40 атрофида сўнгги чақириққа юборишди. Манзилга етиб бориб беморга ёрдам кўрсатдик. Катта йўлдан кетаётганимизда тез тиббий ёрдам машинасида бемор ўзидан-ўзи бизга ташланиб, икки-уч маротаба бошимга уриб, қўлимни худди итдек тишлаб тортди», — дейди Мамутов.

Тез ёрдам машинасида бўлган беморнинг бундай ҳаракатидан сўнг, ёрдамчи ҳамшира қўрқиб қолган. Унинг шифокорга иккинчи бор ташланиши чоғида беморнинг шериги уни ушлаб қолган. Нариман Мамутов нотаниш кишидан аранг қутилиб уларни ички ишлар ходимига топширган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг турли жойларида шифокорларга ҳужум қилиш, уларни дўппослаш ҳоллари тез-тез учраб турибди. Аксарият ҳолларда, ёрдам бериш учун келган шифокорлар ҳеч қандай сабабсиз калтакланмоқда. Лекин шифокорга ҳужум қилган фуқаролар жазолангани ҳақидаги хабарлар матбуотда пайдо бўлаётгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0