11:10 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
751 0 0

Баткент вилояти ИИБ вакилининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик эркак Тошкентда қотиллик ва номусга тегиш жиноятларини содир этганлиги учун қамалган. Бироқ 2010 йилда у қамоқдан қочиб кетган.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг Баткент вилояти Қадамжой туманида муқаддам ватанида қотиллик ва номусга тегиш жиноятини содир этганлиги учун судланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Баткент вилояти ИИБ матбуот котиби Дамира Юсупова сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Баткент вилояти ИИБ матбуот котибининг сўзларига қараганда, эркак Тошкентда қилган жиноятлари учун маҳкум қилинган, бироқ 2010 йилда қамоқхонадан қочиб кетиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан яшириниб юрган. 2016 йилда қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Қизил-Қия шаҳри ва Қадамжой туманида яшириниб юрган. У оила қуришга ва исмини ўзгартиришга улгурган.

Юсупова 36 ёшли ўзбекистонликни Қизил-Қия милиция ходимлари қўлга олишганини таъкидлаган. Тергов жараёнида унинг ҳақиқий исми ошкор бўлган. Иш материаллари Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитасига топширилган.

“Қўлга олинган шахс устидан бир неча маҳаллий аҳоли томонидан шикоят келиб тушган. Улар эркак уларни 300 минг сомга (4311 доллар) алдаганини маълум қилишмоқда. Ҳозир суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - деган Баткент вилояти ИИБ матбуот котиби Дамира Юсупова

Шунингдек, у қўлга олинган шахс ҳозирча Ўзбекистонга топширилмаганини қўшимча қилган.

Асосий мавзулар