Фарғонадаги ЙТҲда икки мактаб директори ўринбосари ҳалок бўлди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машина симёғочга урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида ҳайдовчи 25-сонли мактаб директор ўринбосари ҳамда олди ўриндиқда бўлган йўловчи 26-сонли мактаб директор ўринбосари воқеа жойида ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокимининг тунги селектор йиғилишига кетаётган икки мактаб директори ўринбосари иштирокида содир бўлган ЙТҲ тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида, 29 сентябрь куни соат 20.45ларда Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг директор ўринбосари М.Д. “Нексия” русумли автомашинасини Қўқон шаҳри томон бошқариб кетаётиб, йўлни ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетганлиги ва йўлни ёритувчи темир симёғочга урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлганлиги аниқланган. 

Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди

Ёнғин натижасида автомашина ҳайдовчиси ҳамда олди ўриндиқда бўлган йўловчи Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли мактабнинг директор ўринбосари У.Ш.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Орқа ўриндиқда бўлган йўловчилар Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактабнинг директор ўринбосари Т.Л. ва Данғара тумани Халқ таълими бўлими қоровули М.Б.лар тан жароҳати олган ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жойлаштирилган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотларда Халқ таълими бўлими ходимлари вилоят Ҳокимиятига кечки селектор йиғилишига чақиртирилганлиги кўрсатилган, бироқ ўрганишлар жараёнида шу куни, яъни 29 сентябрда Фарғона вилояти Ҳокимлигида йиғилиш ёки селектор ўтказилиши белгиланмаганлиги, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетишаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0