03:47 21 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Мужчина в наручниках

Тожикистон фуқароларини ўлдирган "ФСБ бандаси" аъзоларига суд ҳукми эълон қилинди

Sputnik / Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
34410

Босқинчилик уюшмаси аъзолари бир неча йил давомида бандитлик, товламачилик билан шуғулланишган ва Тожикистоннинг бир неча нафар фуқароларини ўлдиришган

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россиянинг Тюмен вилоятида "ФСБ бандаси" аъзоларига суд ҳукми эълон қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон нашри "Коммерсант"га таянган ҳолда.

Суд эшитуви Тюмен вилоят судида бўлиб ўтган. Евгений Гладких, Александр Кобылин ва Сергей Синяков етти инсоннинг ўлимида ҳамда маҳаллий тадбиркорларга ҳужум қилганликда айбдор деб топилди. Ўлдирилганлар орасида Тожикистон фуқаролари бўлган.

"ФСБ бандаси" Россия ҳудудида 8 йил давомида ўз кирдикорларини амалга оширган - 2008 йилдан то 2016 йилга қадар. Шу вақт давомида жиноятчилар ўғирлик ва товламачиликдан шафқатсиз қотиллик ва ўта йирик миқдордаги ўғирликлар содир этишгача борган. Турли нашрлар ахборотига кўра, жиноий гуруҳ ўғирлик, товламачилик ва қотилликларни ўз ичига олган 50та жиноятларни содир этишган.

Банда биринчи бўлиб тюменлик тадбиркор Дмитрий Клованичнинг уйига ҳужум қилган. Бандитларга эшикни бахтга қарши тожикистонлик ёлланма ишчи очган. Бандитлар уни дўппослаб, боғлаб кетишган, тадбиркорни эса ўрмонзорга олиб бориб отишган. Халқаро қидирувда бўлган тожик Россиядан экстрадация қилинган.

Жиноий уюшманинг кейинги қурбони тожикистонлик ишчи Касиров бўлди. Бандитлар бизнесмен Самодуровдан олинган пулларнинг ишлатиб юборилганлиги ҳолатини яшириш учун мигрантни ўлдиришган ва бор айбни унга ағдаришган.

Бандитларнинг яна бир қурбони - Тожикистон фуқароси Холмирзоев бўлди. Жиноий гуруҳ тюменлик бизнесмен Ибрагимовни шантаж қилиш мақсадида унга таҳдид битилган ва пул талаб қилинган СМС хабарларни юборишган. Бизнесмен жиноятчиларга мурожаат қилганда, улар бу товламачини топиш ваъдасини беришади. Бозорда мигрантни учратиб, унга иш ваъда қиладилар ва сўнгра ўлдирадилар.

Тўданинг кейинги қурбони тожикистонлик Зокиржон Халмадуров бўлди. Уни машинасига эгалик қилиш учун ўлдиришди. Зокиржон транспорт воситаси учун отиб ўлдирилган уч таксистдан бири бўлди.

Айнан шу қотилликдан сўнг махсус хизмат вакиллари Тюмен вилоятида ўз кирдикорларини амалга ошираётган жиноий гуруҳ ҳақидаги версия устида ишлай бошлайди.

Аммо қотилликларга бу билан нуқта қўйилмайди. Тожикистонлик Тоиров ва Сайфутдиновлар бандитларнинг навбатдаги ўлжасига айланди. Жиноятчилар уларда ўз қуролларини синаб кўрдилар.

Банда асосчиси - ФСБ собиқ капитани Владимир Гилев СИЗОда ўлик ҳолатда топилди. Яна бир жиноятчи - Сергей Зозуля - халқаро қидирувга берилди.

ФСБ собиқ ходими Евгений Гладких 25 йилга озодликдан маҳрум этилди, самбо бўйича собиқ мураббий Александр Кобылинга — 12 йил колония жазоси берилди, оддий фуқаро Сергей Синяков — 13 йилга қамалди.

Суд шунингдек, жабрдийдаларнинг пул компенсациялари бўйича талабномаларини қисман қондирган.

Суд ҳукми ҳозирча кучга кирмаган ва ҳукмдан норозилар тегишли тартибда шикоят аризасини киритишлари мумкин.

Асосий мавзулар