08:17 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
32310

Россия ИИВнинг Москва вилояти бўйича ББ матбуот хизмати бошлиғи ушбу ҳолат юзасидан полиция бўлими бошлиғининг лавозими пасайтирилгани ва 10 нафар амалдор шахсларга нисбатан интизомий чора кўрилганини қўшимча қилди.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида икки нафар ўзбекистонликни калтаклаган полиция ходимлари ишдан ҳайдалди ва қонунга биноан жазога тортилади.

Россия ИИВнинг Москва вилояти бўйича ББ матбуот хизмати бошлиғи Татьяна Петрованинг РИА Новостига маълум қилишича, ҳозирда икки ўзбекистонликнинг иккинчи қаватдан сакраб, жароҳат олганлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда терговчилар жиноят қидирув бўлими ходимларининг квартирага келиш асосларини аниқлашмоқда. Суриштирув якунига кўра процессуал қарор қабул қилинади.

Татьяна Петрова полиция бўлими бошлиғининг лавозими пасайтирилгани ва 10 нафар мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чора кўрилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Балашиха шаҳрида икки нафар ўзбекистонлик квартирага полиция ходимлари келган сўнг ҳаётини қутқариш учун ўзини деразадан ташлагани хабар қилинган эди. Жабрланганларнинг сўзларига қараганда, улар Москвага  федерал аҳамиятга молик объектларда ишлаш учун малакали мутахассис-реставраторлар сифатида таклиф қилинган. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ушбу ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Тергов қўмитасига расмий мурожаат йўллаган.

Асосий мавзулар