11:44 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
582 0 0

Нодира сўнгги вақтларда ўзини ғалати тута бошлаганди, гоҳида ҳеч қандай сабабсиз йиғларди, гоҳ куларди.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Туркиялик депутат Ширин Унал ўзбекистонлик Нодира Қодированинг ўлими ҳақида бош прокурорга қандай кўрсатма бергани ОАВга маълум бўлди, ODATV хабари асосида. 

"Нодира сўнгги вақтларда ўзини ғалати тута бошлаганди. Гоҳида ҳеч қандай сабабсиз йиғларди, гоҳида куларди. Мен уни психиолог кўригига олиб боришга қарор қилдим, энди даволанишни бошлаганди. У менга қизимдек бўлиб қолган эди.

Воқеа содир бўлган кун уйда тўппонча йўқолиб қолди. Бутун уйни қидириб чиқдик. Нодирадан сўраганимда, у асабийлаша бошлади ва қурол унда эмаслигини айтди. Мен тўппонча унда эканини дарҳол тушундим. Ҳозир аканга қўнғироқ қиламан, унга ўзинг ҳисобот берасан, деб пастга туша бошлаганимда ўқ товушини эшитдим",  -  деган депутат ўз кўрсатмасида. 

Воқеа содир бўлганига 10 кун бўлди, аммо депутат ҳали-ҳануз ОАВга очиқ баёнот берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳукуматида кўпчиликни ташкил этган Адолат ва Тикланиш партияси депутати Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида унинг аёлига қараган 23 яшар Нодира Қодирова бир неча кун муқаддам ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.

ТИВ Анқарада ўз жонига қасд қилган қиз ҳақида расмий маълумот берди

Асосий мавзулар