08:37 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
133 0 0

Беморнинг шифохонага маст ҳолатда келган акаси аввал шифокорларни ҳақорат қилиб, сўнг 27 ёшли шифокорни дўппослаган.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Тошкентда шифокорга тан шикастлари етказган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ИИББ хабарига кўра,  29 сентябрь куни Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига шаҳар 7-сон клиник шифохонасига тан шикастлари билан 27 ёшли шифокор Жаҳонгир Х. олиб келингани тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, Жаҳонгир Х. ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида 21 ёшли фельдшер билан бирга чақирув томон йўл олган. Етиб келишгач, ўзини ёмон ҳис қилаётган Дилдора М.га укол қилиб, уни шифохонага олиб боришган. Қизнинг шифохонага маст ҳолатда келган 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. аввал шифокорларни ҳақорат қилиб, сўнг Жаҳонгир Х.ни урган.

Ҳозирда Ўзбекистон  Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

Асосий мавзулар