17:21 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Новорожденный ребенок

Чақалоқ музлатгичда: қозоғистонлик шифокорлар қотилликда айбланмоқда

© Unsplash / Ignacio Campo
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
44800

Қозоғистонда шифокорлар янги туғилган чақалоқни жонлантириш бўлимига эмас, музлатгичга жойлаштиришди.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Атирау вилоятидаги шифокорлар янги туғилган чақалоқни музлатгич камерасига жойлаштирганликда гумонланмоқда, чақалоқ бунинг оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат коррупцияга қарши агентлиги раиси муовини Ширгис Кабдулага асосан хабар қилди.

“Гиппократ қасамёдига содиқ бўлиши лозим бўлган соғлиқни сақлаш ходимлари янги туғилган чақалоқни музлатгич камерасига қўйиб ўлдириганликда гумонланмоқда. Махсус тезкор тадбирлар натижаларига кўра, бола туғилгандан кейин масъулиятсизлик оқибатида ўлик ҳолда туғилган бола сифатида рўйхатга олинган, аслида у тирик эканлиги аниқланди.

Бола тириклик аломатларини бера бошлагандан сўнг, имконият бўлишига қарамасдан, шифокорлар унга шошилинч ёрдам чораларини кўрсатиш ўрнига расмийлаштирилган ҳужжатлар бўйича ҳаракат қилиш ва чақалоқни нобуд бўлишга қолдиришга қарор қилишди,”, - дейди Кабдула.

Унинг сўзларига кўра, “шифокор бундай ҳаракатларининг сабабларидан бири - маълумот базасида ўзгартириб бўлмайдиган, расмийлаштирилган ҳужжатлар бўлди”.

Гумонланувчилар ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда.

Қотиллик жинояти бўйича тергов олиб борилмоқда, гумонланувчилар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Асосий мавзулар