Фарғонада 516 минг долларни қўшни давлатга олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди – фото

© pixabayДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автоуловни тўхтатиш жараёнида ҳайдовчи М.Н. мазкур автоуловдан пул ўрамларни олиб, қир-адирга яширишга уринган.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, 2019 йил 3 октябрь куни Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Н. бошқарувидаги “LADA XRAY” русумли автоулов қўшни давлатга ўтиш мақсадида ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Автоуловни тўхтатиш жараёнида ҳайдовчи М.Н. мазкур автоуловдан ўрамларни олиб, қир-адирга яширишга уринган вақтида қўлга олинди.

Қора пакетларга солинган мазкур ўрамлар қонунбузарнинг ўзи ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларда жами 516 486 нақд АҚШ доллари мавжудлиги ва мазкур нақд хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш режалаштирилганлиги аниқланди.

© Пресс-служба Таможенного комитета РУФарғонада 516 минг долларни қўшни давлатга олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Фарғонада 516 минг долларни қўшни давлатга олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди – фото  - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада 516 минг долларни қўшни давлатга олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Ҳозирда қонунбузардан нақд хорижий валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0