10:39 28 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
194 0 0

Самарқандда олти нафар фуқаро хот-догдан заҳарланиб шифохонага мурожаат қилишган. Айни дамда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Бош прокуратура Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан ахборот берди.

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йил 08 октябрь куни соат 14-00да Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаролар "Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган.

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 06 октябрь куни шаҳардаги "Сиёб деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда. Сиёб бозоридаги "Хот-дог" тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу ҳолат юзасидан айни дамда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар