Самарқандда оммавий заҳарланишнинг тафсилотлари маълум қилинди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПродавец готовит шаурму
Продавец готовит шаурму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда овқатдан заҳарланганлар сони 26 нафарга етди. Уларнинг аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Самарқандда овқатдан заҳарланганлар сони 26 нафарга етди. Уларнинг аҳволи назоратга олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, 7 октябрь куни соат 14.10 дан 8 октябрь соат 24.00 га қадар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 26 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар мурожаат қилишган.

Приготовление хот-догов - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан ахборот берди

Улар “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган бўлиб, беморларга малакали шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Мазкур ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан ўтказилган бирламчи эпидемиологик суриштирув натижасида қуйидагилар аниқланди.

Шифохонага мурожаат қилган фуқаролар жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 13.00 ва 17.30 оралиғида Самарқанд шаҳридаги Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини истеъмол қилишган.

Таъкидланишича, мазкур шохобча ўрганилганда, шохобча ўз фаолиятини тўхтатганлиги ва хот-дог маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Обед в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Болалар заҳарланган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

“Мутахассисларимиз томонидан мазкур хот-дог шохобчаси атрофидаги хонадонларда хот-дог ва шаурма маҳсулотларини ҳарид қилиб, истеъмол қилган фуқароларни аниқлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт ходимларини жалб этган ҳолда, уйма-уй кўриклар ташкил этилди, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов. – “Бахтиёр” МЧЖда бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тегишли ҳужжатлар тўпланиб, буюртма тайёрланди”.

Хабарда беморларнинг аҳволи, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилиши ва ушбу вазият ССВ томонидан қатъий назоратга олинган таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0