Ўзбекистонда яна уч камерунлик фирибгарликда гумонланмоқда

Oбуна бўлиш
Аввалроқ тўрт нафар Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган эди. Уларнинг барчаси фирибгарликда гумонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов тепартаменти фирибгарликда гумон қилинаётган яна уч нафар Камерун фуқаролари суратларини эълон қилди.

Ҳозирда улар жиноят содир этишда гумон қилиниб, терговга жалб қилинган.

© МВД УзбекистанаЎзбекистонда яна уч камерунлик фирибгарликда гумонланмоқда
Ўзбекистонда яна уч камерунлик фирибгарликда гумонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна уч камерунлик фирибгарликда гумонланмоқда

Суратлардаги шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар яқин бўлган ички ишлар бўлимларига ёки 102 телефон рақамига, шунингдек, Тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ҳамда Жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўрт нафар Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0