05:32 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Мужчина в наручниках

Ўзбекистонда “Хизб ут-Тахрир” жиноий фаолиятига чек қўйилди

Sputnik / Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
453 0 0

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлариида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти таъқиқланган «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари жиноий фаолиятига чек қўйилди, хабар қилади ИИВ.

Мавжуд маъуломотларга кўра, ушбу шахсларнинг аксарияти муқаддам «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан.

“Уларга кўрсатилган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан жиноий тил бириктириб аҳоли орасида ноқонуний тарғибот олиб бориб, «Хизб ут-Тахрир» ДЭТ ғояларини тарқатганлар ҳамда шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларни содир этганлар. Шунингдек, улар экстремистик ғояларидан воз кечган, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан шахсларни ҳам қайта жиноят содир этиш йўлига чорлаганлар”, - дейилади ИИВ тарқатган хабарда.  

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: «Хизб ут-Тахрир» диний экстремистик ташкилоти 1953 йилда Фаластин давлатида Тақиюддин Набихоний томонидан асос солинган бўлиб, мақсади - дастлаб мусулмон мамлакатларида, кейинчалик эса бутун дунёда ягона халифалик давлатини ўрнатишдан иборат.

АҚШ ИШИД бошлиқлари ҳақидаги маълумот учун катта мукофот пулини беради

Бугунги кунда ушбу ташкилотнинг фаолияти Россия Федерацияси, Германия, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва яна бир қатор мамлакатлар ҳудудида таъқиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги  қарори билан «Хизб ут-Тахрир» диний экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Асосий мавзулар