Тошкентлик фирибгар танишини 50 минг долларга чув туширди

© pixabayДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентлик аёл танишига 50 минг доллар бериб, бу пулларни Қозоғистондаги танишларига етказиб қўйишни сўраган

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Тошкентлик аёлни яқин таниши 50 минг долларга чув туширди. Фирибгар бу пулларни аёлнинг Қозоғистонда яшайдиган танишларига етказиб қўйиш ваъдасини берган, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

Хакер - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ интернет тармоғидаги фирибгарлардан огоҳлантирди

"16-октябрь куни Сергели тумани ички ишлар органига 31 ёшли Александра К. мурожаат қилди. Аёл июнь ойида 50 минг АҚШ долларини Қозоғистонда яшовчи танишларига етказишда ёрдам беришни ваъда қилган таниши 37 ёшли Артём Ц.га нисбатан чора кўришни сўради", - дейилади ИИББ хабарида.

Хабарда айтилишича, Александра танишининг таклифига рози бўлиб, унга пулларни берган. Аммо Артём пулларни манзилга етказмаган, эгасига ҳам қайтармаган, шунчаки ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.  

ИИББ фуқароларни ҳушёр бўлишга, ўз пулларини яхши таниш бўлмаган кимсаларга нотариал тасдиқсиз бермасликка чақириб қолган.

Янгиликлар лентаси
0