Яширин доллар: Ўзбекистондан валюта олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКупюры американских долларов
Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқиш ҳолатлари юасиан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкент вилояти бошқармаси чегара божхона постлари орқали нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқиш бир нечта ҳолатлари аниқланди. 

Обезьяна-капуцин смотрит из клетки в полицейском участке после того, как ее извлекли из уличного киоска  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан ноёб маймун боласини олиб чиқишга уринган шахслар қўлга олинди

Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Ш.И. божхоначилар эътиборини тортди ва у холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, фуқаро Ш.И. эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда 19700 долларни Ўзбекистондан яширинча олиб чиқишга бўлган уриниши ўз вақтида аниқланди.

Яна бир ҳолатда “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан, қўшни давлатга ўтиш мақсадида ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Т.Б. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги кийимлари орасига йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маьлум қилинмаган 7 200 доллар нақд хорижий валюталари яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан, “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро М.Ш. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмасдан, 3550 доллар нақд хорижий валюталарини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниши фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0