05:29 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Самолет Boeing 777 заходит на посадку

Москвадан Пхукетга учаётган самолёт беларуслик жанжалкашни деб Тошкентга мажбуран қўнди

© AFP 2018 / ROSLAN RAHMAN
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
523 0 0

Беларусь фуқароси спиртли ичимлик таъсирида йўловчилар ва экипаж аъзоларига нисбатан агрессив ҳаракатларни амалга оширган. Йўловчини тинчлантириш ҳаракатлари натижа бермаган.

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Москвадан Пхукетга томон ҳаракатланаётган Nordwind airlines авиакомпаниясига қарашли Boeing-777 самолёти куни кеча агрессив йўловчи туфайли шошилинч Тошкентга қўнишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

РИА Новостининг бугун Nordwind авиакомпаниясига таяниб хабар беришича, Москва - Пхукет рейсидаги жанжалкаш Беларус фуқароси эканлиги аниқланган.

"2019 йил 17 октябр куни №2477 Москва - Пхукет рейси бажарилаётган вақтда, йўловчи Дзианис Мисленский (Беларусь Республикаси фуқароси), спиртли ичимлик таъсирида йўловчилар ва экипаж аъзоларига нисбатан агрессив ҳаракатларни амалга оширган. Йўловчини тинчлантириш ҳаракатлари натижа бермаган", - деб айтган агентликка суҳбатдош.

"Бортдаги йўловчилар ҳаёти ва соғлигига реал таҳдидлар юзага келишини инобатга олиб, парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳаво кемаси командири Тошкент аэропортида мажбурий қўнишни амалга ошириш қарорини қабул қилди. Тошкентда жанжалкаш йўловчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилган", -деб қўшимча қилган у.

Матбуот-хизмати вакилининг сўзларига кўра, авиалайнер шундан сўнг белгиланган манзил сари парвозни давом эттирган.

Асосий мавзулар