04:53 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

“Шумахерни синглиси”: Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан қочиб кетишга уринди

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
61601

Керакли ҳужжатлари бўлмай туриб автомобилни бошқарган аёл ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан қочиб кетишга уринди.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Тошкентда йўл-ҳаракати хавфсизлиги инспектори томонидан Lacetti автомобилининг 25 ёшли аёл ҳайдовчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома тузилди деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

18 октябр куни ижтимоий тармоларда Lacetti автомобили ва унинг орқасида қувиб кетаётган ЙПХ автомобили  видеолавҳа тарқалган эди. Маълум бўлишича 17 октября соат 22:35 ларда Тошкент Ҳалқа йўлининг Олмазор туманидан ўтган қисмида ЙПХ инспектори давлат рақами  01D616ВВ бўлган Lacetti автомобилига тўхтатиш ҳақида ишора қилади.

Ҳайдовчи эса тўхташ ўрнига тезликни ошириб ЙПХ инспекторидан яширинишга уринади. Патрул автомобили бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан қоидабузар ҳайдовчи ҳаракатини давом эттиради. Қочиб кетишга уриниш жараёнида ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳам ҳаракатланади.

Бир неча дақиқа "пойгадан" сўнг автомобил Юнусобод туманидаги Каймакова кўчасида тўхтатилади. Текшириш давомида автомобилни бошқарган ҳайдовчи 25 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи Гулираънонинг автомобилни бошқариш учун керакли ҳужжатларининг барчаси йўқлиги аниқланади.

Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 135 (керакли ҳужжатларсиз ТВни бошқариш) ҳамда 194 (ЙПХ инспекторининг қонуний талабларини бажармаслик) бандлари бўйича баённомалар тузилди. Автомобил  жарима майдончасига жойлаштирилди.

Асосий мавзулар