17:08 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Изъятые в ходе рейдов наркотики

Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларининг "маҳоратли" савдогарлари қўлга олинди

© Sputnik / Андрей Стенин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
395 0 0

Қўшни давлат ҳудудидан канал орқали Ўзбекистонга елим идишларида гиёҳванд моддалар юборилаётгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди, хабар қилади ЎзМАА.

Наманган шаҳрида яшовчи Эркин Мавлонов, Мирзоҳид Лутфиллаев ва Баҳодир Турғуновлар гиёҳвандлик моддасини харид қилиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Ахси туманига боришади. У ерда 2 кг 942 грамм “гашиш”ни 15 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулни олиб келгунга қадар гаров тариқасида М.Лутфуллаевнинг фуқаролик паспортини ҳамда Б.Турғуновнинг ўзини Қирғизистон ҳудудида қолдиришади. Лутфуллаев гиёҳванд моддани айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб киради ва уни Мавлоновга бераётган вақтда иккаласи ҳам қўлга олинади. Текширувлар давомида қўлга олинганларнинг бирини уйидан қўшимча 158 грамм “гашиш” моддаси топилди.

Яна бир гиёҳванд моддалари савдогари Наманган вилояти марказида “Сарбон” тантаналар мажмуаси олдида қўлга олинди. Бу 1973 йилда Наманган шаҳрида туғилган, муқаддам судланган Маъсум Раҳматжонов бўлиб, у Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган 7 кг 667 гр. “гашиш” моддасини олиб кетаётган вақтида ушланган эди.

Гиёҳванд моддаларини республикага олиб киришда Қирғизистон фуқароси бошқа бир “маҳоратли” усулни ишлаб чиқиб, уни бир неча вақт мобайнида амалга ошириб келганлиги аниқланади. Хусусан, қирғизистонлик аёл “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасини ажратиб турувчи “Шаҳрихонсой” каналига қўшни давлат ҳудудида туриб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси жойлаштирилган 5 дона елим идишларни оқизиб юборарди. Келишилган вақтда Андижонда истиқомат қилувчи фуқаро Ҳолматов канал орқали ҳажми 1 кг 982 гр “юк”ни қабул қилиб олади.

Ҳудди шундай усулда гиёҳванд моддаларни бошқа ўзбекистонлик Лочинбек Латипжонов ҳам қирғизистонлик Абдулазиз исмли шахс томонидан мазкур канал орқали оқизиб юборилган 2 кг 810 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, келгусида сотиш учун ўз яшаш хонадонига яшириб қўяди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида оғуфурушлардан жами 15 кг 559 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар