Красноярск яқинида дамба ёрилиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди

© Пресс-служба ГУ МЧС России по Красноярскому краюПрорыв дамбы в Красноярском крае
Прорыв дамбы в Красноярском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Красноярск яқинидаги фожиа 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 44 нафар ходим жароҳат олди, улардан 9 нафари касалхонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Мария Науменко, Красноярск яқинида тўғон ёрилиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Дилшод Абдужапарович Азимов бедарак йўқолди.

Ведущий научный сотрудник из Института социального анализа и прогнозирования РАНХиГ Юлия Флоринская - Sputnik Ўзбекистон
Флоринская: патент нархи қимматлашуви нолегал мигрантлар сонини кўпайтиради

Шанба куни Cейба дарёсидаги Красноярск ўлкасида “Сисим” олтин қазиб олиш артелининг технологик сув омбори ёрилди, у "Сибзолото" МЧЖ таркибига киради. Баландлиги тўрт-беш метр бўлган тўлқинлар пастдаги иншоотларни ювилишига олиб келди. Лой, тошлардан иборат сел иккита ётоқхона ва хўжалик қурилишларни вайрон қилди.

Бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси LW-500 юк машинасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, яна 4 нафар ишчининг тақдири номаълум.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Sputnik’га маълум қилишича, ушбу масала алоҳида назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Красноярск яқинидаги фожиа 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 44 нафар ходим жароҳат олди, улардан 9 нафари касалхонага ётқизилди.

Янгиликлар лентаси
0