Жиззахда фуқаро ов қуролидан одамлар тўдасига қарата 6 маротаба ўқ узди

© CC0 / sluehr3g / Shotgun Охотничье ружье
Охотничье ружье - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура Жиззах вилоятида ов қуроли қўллаган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилиш жинояти юзасидан баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Жиззах вилоятида ов қуролидан ўқ узиб, фуқароларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган шахс ҳибсга олинди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 20 октябрь кун соат 00.00ларда Ш.Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида фуқаро 40 ёшли Зафар И. 20 ёшли  фуқаро Ёрқин Б. ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида у МС-2112 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узиб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафар И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноятчи процессуал тартибда ушланган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0