18:38 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Красноярск ўлкасида бедарак йўқолган ўзбекистонлик қидирилмоқда

Пресс-служба губернатора Красноярского края
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
167 0 0

“Сисим” артели бош директори Максим Ковальковнинг сўзларига кўра, артел участка бошлиғи Андрей Еганов ва артел тоғ устаси Евгений Александров икки ойга ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Красноярск ўткасида дамба ёрилиши жойида қидирув операцияси қайта тикланди. Бу ҳақда РИА Новости минтақавий тергов қўмитаси раҳбарига асосан хабар қилди.

“Операция қайта бошланди. Бугун вертолёт ҳозирча жалб қилинмади”, - дейди суҳбатдош.

Ҳодиса вақтида Ўзбекистон фуқароси 1987 йилда туғилган Дилшод Абдужапарович Азимов бедарак йўқолди. У LW-500 юк машинасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган.

Шанба куни Cейба дарёсидаги Красноярск ўлкасида “Сисим” олтин қазиб олиш артелининг технологик сув дамбаси ёрилди, у "Сибзолото" МЧЖ таркибига киради.

Баландлиги 4-5 метр бўлган тўлқинлар пастдаги иншоотларни ювилишига олиб келди. Лой, тошлардан иборат сел иккита ётоқхона ва хўжалик қурилишларни вайрон қилди.

Натижада бешта тўғон вайрон қилинган, барча иншоотлар ноқонуний равишда қурилган.

Қишлоқда иккита ётоқхона сув остида қолди. 15 кишини ҳалок бўлди, беш кишининг тақдири ҳанузгача номаълум.

Душанба куни темир йўл тумани суди қарорига кўра, артел участка бошлиғи Андрей Еганов ва артел тоғ устаси Евгений Александров икки ойга ҳибсга олинди.

Асосий мавзулар