18:35 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Ювелирные украшения

Тошкент вилоятида 2 килодан зиёд заргарлик буюмларининг олиб кирилиши фош қилинди

© Sputnik / Нина Зотина
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
11410

Икки фуқаро Ўзбекистонга оғирлиги 2033,62 грамм ва умумий қиймати 41,8 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринган.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Божхона ходимлари умумий қиймати 41,7 миллион сўмлик заргарлик буюмларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринган шахсларнинг фаолиятига чек қўйишди.

Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра,  Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган.

Натижада фуқаро А.С. қўл сумкаларининг турли бурчакларига зарқоғозга ўраб жойлаштириб, умумий қиймати 38,5 миллион сўмлик 1924,62 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга урингани аниқланди.

Яна бир ҳолат “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.Г. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 3,3 миллион сўмлик, оғирлиги 109 грамм бўлган кумуш ва тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб кираётгани аниқланди.

Юқоридаги икки ҳолат юзасидан оғирлиги 2033,62 грамм ва умумий қиймати 41,8 миллион сўмлик заргарлик буюмларини мусодара қилинган.  

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Асосий мавзулар