Наманганда узоқ муддатга қамалган маҳкума тергов ҳибсхонасида вафот этди

Oбуна бўлиш
Бош прокуратура суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган 43 ёшли маҳкуманинг ўлими сабабларини очиқлади.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Бош прокуратура Наманган вилоятидаги ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 43 ёшли маҳкуманинг ўлими юзасидан баёнот берди.

Хабарда ёзилишича, 22 октябрь куни соат 02:30лар чамаси суднинг ҳукмига кўра, ЖКнинг фирибгарлик ва бошқа моддалари билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва мазкур суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган Шоҳиста М.нинг ҳибсхона камерасида тўсатдан саломатлиги ёмонлашган. Кейин унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

“Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Шоҳиста М.нинг ўлими “юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги” кўрсатилган”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0