05:51 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Врач готовит женщину к предстоящим родам.

Самарқанддаги роддомда ёш аёл акушер бепарволиги туфайли нобуд бўлди

© Sputnik / Александр Кондратюк
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
21610

Акушер-гинеколог ўз айбини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида беморга бажарилмаган бўлса-да, туғруқлар баённомаси варағидаги маълумотлар орасига қўшимча ёзувлар киритиб, тиббий ҳужжатни қалбакилаштирган.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Самарқандлик акушер-гинеколог 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У шунингдек, 3 йил муддатга тиббиёт муассасаларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" нашри.

Аниқланишича, 2018 йил 15 ноябрь куни акушер-гинеколог Анора Фозилова (исм-шарифи ўзгартирилган) роддомда фарзандини дунёга келтирган А.Амирқулованинг даволовчи шифокори сифатида унинг умумий аҳволини тўғри баҳолаб, туғруқдан сўнг бошланган метроэндометритни ўз вақтида аниқлаб, комбинацион антибиотик терапия, гемотрансфузияни ўз вақтида бажариши лозим бўлган.

Бироқ ўз касбига нисбатан бепарволиги туфайли, у ўз вазифасини бажармасдан ёш онанинг қон босими ва тана ҳароратини ўлчаш ҳамда оғриқ қолдирувчи "Деклофенак" тиббий муолажасини амалга ошириш билан чегараланган.

Оқибатда 2018 йил 19 ноябрь куни аёлнинг умумий аҳволи оғирлашган. Жарроҳлик операцияси ўтказилишига қарамасдан аёл вафот этган.

Акушер-гинеколог Фозилова ўз айбини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида беморга бажарилмаган бўлса-да, туғруқлар баённомаси варағидаги маълумотлар орасига қўшимча ёзувлар киритиб, тиббий ҳужжатни қалбакилаштирган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида акушер-гинекологга тегишли ҳукм чиқарилди. Унга кўра, судланувчига 3 йил муддатга тиббиёт муассасаларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Судланувчининг яшаш жойидан кечқурун соат 22:00 дан эрталаб соат 6:00 гача чиқиши чекланиб, муайян жойларга бормаслик, уни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, алкаголли ичимликлар истеъмол қилмаслик, вилоят ҳудудини тарк этмаслик каби қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юклатилди.

Асосий мавзулар