Қашқадарёда тиш тозалаётган эркак игна ютиб юборди

© AFP 2023 / SPENCER PLATTЗубная щетка
Зубная щетка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Игна умуртқанинг бўйин соҳасида эканлиги маълум бўлгач, зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказиш қарори қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги кўптармоқли тиббий марказ жарроҳлари тиш тозалаш вақтида игнани ютиб юборган йигитни операция қилишди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди, деб хабар берди РИА Новостига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили.

Груши - Sputnik Ўзбекистон
Шифокорлар кузда энг фойдали учта маҳсулотни айтишди

"21 октябрь куни вилоят тиббий марказига Ғузор туманида яшовчи тикув игнасини ютиб юборган 19 яшар йигит олиб келинди. Бемор сўзларидан маълум бўлдики, игна ёрдамида йигит тишлари орасига кириб қолган овқат қолдиқларини тозаламоқчи бўлган", - дейилади хабарда.

Игна умуртқанинг бўйин соҳасида эканлиги маълум бўлгач, зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказиш қарори қабул қилинган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили сўзларига кўра, ушбу марказда биринчи маротаба бу турдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда. Бунда электр-оптик ўзгартиргич ёрдамида асаб ва қон тизимларига жароҳат етказмаган ҳолда игнани чиқариб олишга муяссар бўлинган.

Операция муваффақиятли кечган. Айни вақтда бемор ҳолати яхши, у тез орада марказни тарк этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танасида 16 дона игна аниқланган Азизбек Абдумажидов воқеаси ҳам бутун Ўзбекистонни ҳайратга солган эди. Азизбек шифокорлар туфайли омон қолди. Болакай яқинда 2 ёшга тўлди ва ўзини яхши ҳис этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0