06:42 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Таксисты против инспектора: замглавы УБДД Янгиабада уволен

Янгийўлда такси ҳайдовчиларини ҳақорат қилган ЙҲХБ раҳбари ўринбосари ишдан олинди

УБДД
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
24410

Такси ҳайдовчиларини қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган Янгийўл ИИБ ЙҲХБ катта инспектори ишдан олинди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Янгийўлда катта шов-шув бўлди. Кеча 23 октябр куни кеч соат 21:30 ларда 100 дан ортиқ такси ҳайдовчилари туман ИИББ биноси олдида тўпланишиб ЙҲХБ раҳбари ўринбосари Усмон Замоновга нисбатан тегишли чоралар кўришни талаб қилишди, Тошкент вилояти ИИББ хабарига асосан.

Ҳаммасига сабаб - телеграм орқали тарқалган аудиоёзув. Унда Янгийўл тумани ЙҲХБ катта инспектори, лейтенант Усмон Замоновнинг такси ҳайдовчиларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Текширув давомида, ушбу аудиоёзув ҳақиқатдан ҳам Замоновга тегишли экани аниқланган. ЙҲХБ инспектори сўзларига кўра, 22 октябрь куни телеграмдаги “Водители Янгиюля” номли гуруҳда такси ҳайдовчилари томонидан ЙПХ ходимларини камситувчи постлар тарқатилганидан сўнг, уларга жавобан, ушбу ҳақоратли аудио ёзувни юборган.

“ЙПХ инспектори ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ўртасида ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар келиб чиқишига ҳамда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганлиги учун, вилоят ИИББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар