Қарздор МИБ ходимини ҳақоратлаб, унинг машинасига шикаст етказди

CC0 / pixabay / Разбитое стекло
Разбитое стекло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура Самарқанд вилоятида МИБ ходимига қаршилик кўрсатилганлиги юзасидан хабар қилди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Бош прокуратура Самарқанд вилоятида МИБ ходимига қаршилик кўрсатилганлиги юзасидан хабар қилди. 

Хабарда айтилишича, 23.09.2019 йил соат 17:00 ларда МИБ Пастдарғом туман бўлими давлат инспекторлари Б.У. ва Р.С. лар туманнинг Жағалбойли маҳалласи, 54-уйдаги газдан мавжуд қарздорликни хонадон эгасига маълум қилган вақтда истеъмолчи У.Т. уларнинг шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.

Начальник отдела БПИ Мирабадского района Ташкента Игорь Ли - Sputnik Ўзбекистон
МИБ бўлим бошлиғи: ходимларимизга тажовуз қилганлар қатъий жазога тортилади

Шунингдек, У.Т. давлат инспектори Б.У. га тегишли “Spark” русумли транспорт воситасининг олд ойнасини таёқ билан уриб синдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан У.Т. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди ва 173-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0