ХТВ Юнусобод туманидаги бола ўғрилари ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Антон Уницын / Медиабанкка ўтишПустые парты в одном из классов
Пустые парты в одном из классов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13.10 да бола ўғирлашга уриниш рўй берган.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб атрофида бола ўғирлашга уриниш ҳолати ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берди.

Воспитанники детского дома - Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқда мактабдан бола ўғирламоқчи бўлган аёл ҳақидаги миш-мишлар ўрганиб чиқилди

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13.10 да бола ўғирлашга уриниш рўй берган.

Қайд этилишича, мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай зиён етмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу воқеа юзасидан якуний маълумот суриштирув ишлари тугагач тақдим этилади.

ХТВ ота-оналарларга мурожжат қилиб, барча таълим муассасаларида ўқувчи хавфсизлиги учун керакли чоралар кўрилиши ва улардан фарзандларини мактабдан уйга етиб олишини ўз назоратларига олишини сўраган.

Янгиликлар лентаси
0