11:12 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото

Самарқандда танишини аёвсиз дўппослаб ўлдирган икки ўқитувчи қўлга олинди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
25501

Пайариқ туманида икки ўқитувчи 35 ёшли танишини дўппослаб, қасддан ўлдирган. Сўнгра марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинишган.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Самарқанд вилоятида танишини аёвсиз дўппослаб ўлдирган икки ўқитувчи қўлга олинди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни  Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли  ветеренария бўлими ходими У.С. билан ўзаро келишмовчилик туфайли жажаллашиб қолишган. Жанжал вақтида унинг танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдириб қўйишган.

Сўнгра марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан қотиллик содир этган жиноятчиларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан (“Қасддан одам ўлдириш”) жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ўқитувчи ҳамкасбларини аёвсиз калтаклатгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар