21:07 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Трамп: ал-Бағдодий ўлдирилди

© Sputnik / Илья Питалев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
413 0 0

АҚШ президенти Дональд Трамп “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти етакчиси йўқ қилинганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Трампнинг сўзларига қараганда, террорчи АҚШнинг Сурия шимолий-шарқидаги операцияси натижасида йўқ қилинган. Америкалик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Шунингдек, Трамп махсус амалиётнинг тафсилотларини очиқлаган. Маълум бўлишича, “ИШИД” раҳбари ҳарбийлардан ер остидаги туннелда яширинишга уринган ва ўзини портлатиб юборган. Натижада кўплаб террорчилар йўқ қилинган. Ҳарбийлар 11 нафар болани озод қилишгани айтган.

АҚШ президенти Россия, Туркия ва Ироқга “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти етакчисини йўқ қилишда ёрдам берганликлари учун миннатдорчилик билдирган. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзи назорат қилаётган Суриядаги ҳудудга Америка вертолётларини ўтказиб юбориб, жуда яхши иш қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда АҚШ Сурияда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказгани ва бунинг натижасида у йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди ва аммо ушбу хабар расман тасдиқланмаган эди.

Чеченистон раҳбари “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти етакчисининг йўқ қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, машҳур рус адиби Николай Гоголнинг “Тарас Бульба” асаридан иқтибос келтирди. Шунингдек, у агар террорчиларни яхши ва ёмонга ажратишда давом этилса, ал-Бағдодийнинг ўлими ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини қўшимча қилган.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Асосий мавзулар