Узунда ҳайдовчи “Lacetti”сида ЙҲХБ ходимини судради

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилоятида ҳайдовчи ИИБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмади ва уни 10 метр масофага судраб кетди.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Сурхондарё вилоятида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳокимият вакилига нисбатан зўрлик ишлатганлар қандай жазоланади?

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, 28 октябрь куни 35 ёшли фуқаро Ў.И. Узун тумани, Уланкул маҳалласида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Б.М.нинг қонуний талабларига бўйсинмаган ва бошқарувидаги “Lacetti” автомашинасида уни 10 метр масофага судраб кетган. Натижада ЙҲХБ ходими тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.И.га нисбатан ЖК 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0