Тошкентдаги маньяк ва ўсмирлар жасади: ИИББ вазиятга ойдинлик киритди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПромышленная зона
Промышленная зона  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИББ фуқаролардан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни, ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлмасликни сўраган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Мана бир неча кундирки Интернет ва ўзбек Telegram-каналларида одамлар Тошкентда маньяк пайдо бўлгани ҳамда вояга етмаган болаларнинг жасадлари ички органлари бўлмаган ҳолатда топилганлиги ҳақидаги хабарни муҳокама қилишмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу маълумот асоссиз эканини маълум қилди.

Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Тошкент ИИББ томонидан асоссиз маълумотларни тарқатувчи ва бу билан аҳоли ўртасида қўрқувни келтириб чиқараётган шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда", - дейилади хабарда.

Шунингдек, ИИББ фуқаролардан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни ва ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ Қашқадарёда қизлар ёппасига йўқолаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0