07:08 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Автомобильная трасса в Ташкенте

Тошкентда камераларни чалғитишга уринган жиззахликка чора кўрилди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
373 0 0

Ҳайдовчи автомобилининг давлат рақамини қисман бўяб қўйган ва Тошкентда камераларни чалғитмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Тошкентда автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчи жаримага тортилди.

ИИББ хабарига кўра, идоранинг Facebook᾽даги гуруҳига пойтахт ҳайдовчиларидан бири автомобилининг давлат рақамини қисман бўяб қўйганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу ўзгартириш сабабли давлат рақам белгилари қоидабузарликларни қайд қилиш автоматлаштирилган камералари томонидан таниб бўлмайдиган ҳолга келгани қайд этилган.

К водителю, внесшему изменения в госномер своего автомобиля, приняты меры
© ГУВД г. Ташкента.
Тошкентда автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчи жаримага тортилди.

Маълум қилинишича, “KIA Optima” русумли автомобиль (давлат рақами 01 B 228 EB) ҳайдовчиси 38 ёшли жиззахлик Роман Е. эканлиги маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилган ва у ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, унинг машинаси жарима майдончасига жойланган.

Асосий мавзулар