17:06 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Канал в Бухаре

Қашқадарёда 15 яшар ўқувчи ўлимидан сўнг қатор идораларга хизмат текшируви тайинланди

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
378 0 0

Ўсмир, онаси танбеҳ бергач, ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлган. Айни вақтда Қашқадарё вилояти ХТБ, ЁИ вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Қашқадарёда ўз жонига суиъқасд қилган 15 ёшли ўқувчи ҳодисаси бўйича баёнот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хабарда айтилишича, Қарши туманида яшаган 15 ёшли ўқувчи - Раҳим А. туманда оқиб ўтувчи бош каналга сакраб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳолат юзасидан ишга алоқадор 7-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва ишчи-ходимларидан ҳамда ўқувчилардан тушунтиришлар олинган.

Аниқланишича, ўқувчининг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ бергач, ўқувчи мактабдан югуриб чиқиб, канал томонга кетган. Синфдошлари эса унинг орқасидан боришган ва Рахим ўзини каналга ташлаганини кўришган.

Ўқувчини кимдир уриб ҳақорат қилгани ҳолати аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда

Текшириш давомида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.

Асосий мавзулар