17:07 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Деньги

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди

© Sputnik / Владимир Сергеев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
153 0 0

Тадбир давомида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари хизмат хонасида 100 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари 100 доллар пора билан қўлга тушди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 29 октябрь куни  Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. фуқаро С.М.дан Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган.  Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар