20:27 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Самолет авиакомпании Уральские авиалинии

“Москва-Кўлоб” рейси Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

© Sputnik / Павел Лисицын
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
0 0 0

“Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг Москвадан Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрига парвоз қилган А-321 самолёти Тошкентга мажбуран қўнди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. “Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг Москвадан Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрига парвоз қилган А-321 самолёти Тошкентга мажбуран қўнди. Бу ҳақда РИА Новостига Тошкент аэропорти вакили маълум қилган.

Маълум қилинишича, самолёт Тожикистон аэропортидаги қуюқ ва кучли туман туфайли қўнишга мажбур бўлган.

“Москвадан Кўлобга парвозни амалга ошираётган “Уральские авиалинии” борти Тошкентга мажбуран қўнди. Сабаб – самолёт етиб бориши керак бўлган аэропортдаги туман”, - деган аэропорт вакили.

Хабарда ҳозирда самолёт захира йўлакка олиб ўтилгани, парвоз қилишни кутаётгани ҳамда йўловчилар ҳаво кемаси бортида эканлиги қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар