06:21 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Доллары США

Фарғонада фуқародан 30 минг доллар талаб қилган кадастр ходими ушланди

© Sputnik / Михаил Кутузов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
199 0 0

Ходим фуқарога 5 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган. Шундан 22 минг доллар ва 28,5 млн сўмни олаётганда қўлга тушган.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Фарғонада фуқародан 30 минг доллар талаб қилган кадастр ходими ушланди.

Бош прокуратура хабарига кўра, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар фуқаро О.Н.дан унга 5 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилишган.

Шундан 22 минг доллар ва 28,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар