ИИББ кафедаги жанжал ва фуқаронинг ўлими юзасидан расмий маълумот берди

© Sputnik / Табылды КадырбековДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахт ИИББ интернет тармоғида тарқалган Тошкентда тунги клуб қўриқчилари ва "меҳмон" иштирокида рўй берган жанжал юзасидан расмий баёнот берди

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор туманидаги "Уголок" кафесида юз берган жанжал ва 30 ёшли фуқаронинг вафоти юзасидан расмий маълумот берди.

Хабарда айтилишича, фожиа 28 октябрь куни кеч соат 21:00ларда юз берган.

Промышленная зона  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги маньяк ва ўсмирлар жасади: ИИББ вазиятга ойдинлик киритди

Икки таниш - Бобур ва Мурод исмли фуқаролар, кафеда кечки пайт овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Маст Бобурнинг хатти-ҳаракатлари кафе қўриқчилари - 21 ёшли Аҳмаджон ва 22 ёшли Далержонларнинг эътирозига сабаб бўлиб, оқибатда, ўртада низо келиб чиққан.

Шундан сўнг, улар "келишиб олиш" мақсадида кафедан ташқарига чиқишган ва ўртада муштлашув юз берган. Жанжал оқибатида Бобур енгил тан  жароҳати олган. Можародан сўнг Бобур таниши Мурод билан таксига ўтирган, бироқ автомобил ҳеч қанча юрмай, Муроднинг тоби қочган ва у автомобилдан тушган.

Чилонзор туманига қарашли "Тез ёрдам" ходимлари Муродни тасодифан кўриб қолиб, касалхонага олиб кетаётган вақтда, бемор вафот этган.

"Мурод А.нинг ўлими бўйича олинган дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва спиртли ичимликдан заҳарланиш ҳолатлари аниқланган ва ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари йўқлиги тўғрисида маълумот берилган", - дейилади хабарда. 

Ҳозирда ушбу ҳолат Чилонзор тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аҳмаджон А. ва Далержон М.ларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик ) 2-қисми "б" банди билан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИББ фуқаролардан ушбу ўлим билан боғлиқ норасмий хабарларга асосланиб, хулоса чиқаришга шошилмасликни сўраган ва "Уголок" тунги клуб эмас, балки кафе сифатида фаолият юритишини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0