06:43 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Золотые украшения в обуви

Оёқ кийимга яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

© Государственный таможенный комитет
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
155 0 0

Ўзбек-тожик чегарасини кесиб ўтаётган шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан ўзбекистонлик божхоначилар эътиборини тортади. Ушбу шахс оёқ кийими товонида салкам 100 граммли тилло буюмини ўтказишга уринганлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона пости орқали республикага қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро ўз хатти-ҳаракатлари билан божхоначилар эътиборини тортади, хабар қилади республика Давлат божхона қўмитаси матбуот маркази.

Натижада, шубҳа остига тушган шахс белгиланган тартибда синчковлик билан божхона назоратидан ўтказилади.

Шахснинг кирдикорини рентген қисқа фурсатда фош қилади. Унинг оёқ кийими товон қисми ичига умумий қиймати 13,7 миллион сўмлик 93 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари яширганлиги аниқланади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Асосий мавзулар