Тошкент Тожикистондаги чегарага уюштирилган ҳужум билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Таджикистан
Страны мира. Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегара қўшинлари вакилининг сўзларига қараганда, Ўзбекистон томони тожикистонлик ҳамкасблари билан алоқада бўлиб турибди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Ўзбекистон чегара идораси қўшни Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган қуролли гуруҳнинг ҳужуми билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакили маълум қилди.

“Ҳодиса ҳақида маълумотга эгамиз, ҳозирда вазиятни ўрганмоқдамиз”, - деди Ўзбекистон чегара қўшинлари вакили.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони тожикистонлик ҳамкасблари билан алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар кечаси 20 га яқин қуролли кишилар тожик-ўзбек чегарасида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштиришди. Тожикистон ДМХҚ хабарига кўра, ўтказилган махсус операция натижасида ушбу жиноий гуруҳнинг 15 нафари йўқ қилинган 5 нафари қўлган. Махсус операция давомида Чегара қўшинларининг 1 нафар аскари ҳамда бир нафар милиция ходими қурбон бўлган.

Тожикистон чегара постига 20 нафар ниқобли кишилар ҳужум қилди

Ҳозирда ушбу ҳодиса тезкор- тергов гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0