11:05 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Жестокое убийство ребенка в Ташкенте: родители запутали следствие

Тошкентда маст ота-она 5 ёшли қизини ўлдириб, мурдасини ўчоқда ёқиб юборди

Жахон
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
476 0 0

Тошкентда ўз фарзанди ўлдириб, уни бедарак йўқолиб қолганлигини “саҳналаштирганлар” қўлга олинди. Улар фарзандини дўппослаб, қасддан ўлдирганлар. Сўнгра мурдани ўчоқда ёқишган, ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборишган.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Тошкентда ўз фарзанди ўлдириб, уни бедарак йўқолиб қолганлигини “саҳналаштирганлар” қўлга олинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси хабарига кўра, 4 ноябрь куни фуқаро А.В. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 5 ёшли қизи Д.К.ни Бектемир туманидаги “Compass” савдо мажмуасида йўқотиб қўйганлигини маълум қилган. Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ИИББ қизчани топишга қаратилган тадбирларга зудлик билан киришган.

Қайд этилишича, А.В. ва унинг шаръий никоҳдаги эри М.Ф.нинг кўрсатмалари шубҳа остига олинган. Қидирув тадбирларига қарамасдан қизалоқ бир кун мобайнида топилмаганлиги сабабли, у қотиллик жинояти қурбони бўлган бўлиши мумкин, деган тахмин ўртага ташланган ва ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилufy/

Жестокое убийство ребенка в Ташкенте: родители запутали следствие
Жахон
Тошкентда ўз фарзанди ўлдириб, уни бедарак йўқолиб қолганлигини “саҳналаштирганлар” қўлга олинди.

Тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25 октябрь кечаси эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Сўнгра фарзандини дўппослаб, қасддан ўлдирганлар.

Сўнгра қилмишларини яшириш ва жазодан қутулиш мақсадида, мурдани йўқотиш пайига тушганлар. Уни йўл сумкасига жойлаштириб, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги ижара дала ҳовлига олиб боришган. Мурда ўчоқда ёқилиб, сўнг ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиниб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Шундан кейин, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чалғитиш ва асл ҳолатни яшириш мақсадида фарзанди бедарак йўқолиб қолганлигини “саҳналаштирганлар”.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Д.К.нинг мурда суяклари топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳозирда А.В. ва М.Ф.лар қотилликда гумон қилиниб қўлга олинган. Тергов ҳаракатлар давом эттирилмоқда,

Асосий мавзулар