Бекободда 3 нафар вояга етмаган шахс маст ҳолатдаги икки кишини пичоқлади

© SputnikУбийство ножом
Убийство ножом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маст ҳолатда бўлган икки нафар шахс санчилиб кесилган тан жароҳатлари билан тез ёрдам бўлимига келтирилган.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Бекободда 3 нафар вояга етмаган шахс икки кишини пичоқлади. Ярим тунда маст ҳолатда бўлган икки нафар шахс санчилиб кесилган тан жароҳатлари билан тез ёрдам бўлимига келтирилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Аниқланишича, 5 ноябрь куни соат 00:30 да вояга етмаган 17 ёшли Я.Т. ўзининг тенгдошлари Д.Р., Д.П.лар билан биргаликда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 13-даҳада жойлашган “Моҳинур” кафесида бўлган ва  шу ерда овқатланиб ўтирган С.Х. ва Ё.С.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Марғилонда 20 ёшли фуқаро танишини ертўлада пичоқлади

Жанжал вақтида ўсмирлар уларга қўл ва оёқлари ҳамда пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказишган. Сўнгра ҳодиса жойидан яширинганлар.

Тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятли ашёвий далиллар расмийлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 77-моддаси 3-қисми "г" банди (безорилик) ва 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик оқибатида) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилинувчилар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан сўроқ қилинганлар. 

Қайд этилишича, сўроқ жараёнида улар иқрорлик кўрсатувлари бериб, гумон қилинувчи Д.Р. бир дона пичоқни ўз хоҳиши билан терговга тақдим этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0