23:40 07 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
410 0 0

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган йўловчи Ўзбекистон фуқароси бўлган. Унинг ўлимига ўпкадаги шиш билан кузатилган инфаркт сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Москванинг Домодедово аэропортидан Фарғонага парвоз қилаётган самолёт йўловчининг ўлими сабабли Самарага фавқулодда қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Маълум қилинишича, Домодедово-Фарғона йўналиши бўйича SVR2419 рейсини амалга оширган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли Самарадаги “Курумоч” аэропортига қўнишга мажбур бўлган.  

“Шифокорлар самолётга етиб келишганда, афсуски, йўловчи вафот этиб бўлган эди”, - деди агентликка аэропорт вакили.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган йўловчи Ўзбекистон фуқароси бўлган. Унинг ўлимига ўпкадаги шиш билан кузатилган инфаркт сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин-Тошкент рейси Ланчжоу шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг 5 киши шифохонасига жойлаштирилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар