Бухорода ЙПХ инспекторининг хизмат кўйлагини йиртган ҳайдовчи қамалди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухорода 50 ёшли фуқаро ЙПХ инспекторини намойишкорона таҳқирлади. Уни хизмат кўйлагини йиртиб, фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Бухорода ЙПХ инспекторини намойишкорона таҳқирлаган ҳайдовчи 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Вилоят ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 7 август куни Бухоро шаҳрининг “Марказий бозор” чорраҳасида ЙПХ инспектори ва қоидабузар ҳайдовчи ўртасида жанжал содир бўлган.

Жанжалга инспекторнинг ўша куни гавжум чорраҳада йўл белгисига амал қилмасдан ҳаракатланган “Нексия” русумли 80 Р 703 NА давлат рақамли автомашинани тўхтатиб, ушбу қоидабузарлик учун баённома расмийлаштирмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙПХ ходими ҳайдовчи Мироншоҳ Ёдгоровдан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни талаб қилиб олган. Шунда фуқаро ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, ўзига тегишли бўлган ҳужжатларни тортиб олиб, автомашинасини ҳайдаб кетиб қолган. Сўнгра орадан 5 дақиқа ўтгач, ҳайдовчи ЙПХ инспектори олдига қайтиб келган. Куч ишлатиб, уни йўлнинг нариги томонига олиб ўтган.

© Пресс-служба ГУВД Бухарской области Бухорода ЙПХ инспекторини намойишкорона таҳқирлаган ҳайдовчи қамалди
Бухорода ЙПХ инспекторининг хизмат кўйлагини йиртган ҳайдовчи қамалди - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода ЙПХ инспекторини намойишкорона таҳқирлаган ҳайдовчи қамалди

Жанжал кўтариб, ходимнинг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ҳамда жезел таёғини тортиб олган. Ҳатто эгнидаги хизмат кўйлагини йиртиб, фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Унга Ўзбекистон ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва суд ҳукми билан 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Янгиликлар лентаси
0