07:49 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
195 0 0

Тошкентда фуқароларнинг 1,67 миллиард сўмдан зиёд пулини еб кетган агентлик директорига нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чораси қўлланилганлиги ва унинг озодликда эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. ИИВ Тергов департаменти “Human хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ  раҳбарининг озодликда эканлиги ва жарбланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилмаганлиги иддао қилингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Хабарда қайд этилишича, шу каби даъволар ассосиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Дастлабки тергов давомида Ш.Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда у ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопланишини таъминлаш мақсадида, Ш.Файзуллаев фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағлари ҳисобидан харид қилинган мол-мулкларни, шунингдек ўзлаштириб юборилган ва сарфланган пул маблағларни аниқлаб, уларни хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Хабарда агентлик раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани ва тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши қўшимча қилинган.

Тергов департаменти фуқаролардан норасмий маълумотларга ишонган ҳолда бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этишдан ўзларини тийишни ҳамда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жиноят иши бўйича бериб бориладиган расмий маълумотларга асосланишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, “Human хусусий бандлик агентлиги” лицензиясини тўхтатилган. Агентлик директорига нисбатан катта миқдордаги фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, агентлик фуқароларни 1,67 миллиард сўмга чув туширган.

Асосий мавзулар