Гўзаллик қурбони: Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникаси туфайли уч киши ўлди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЧелюстно-лицевые хирурги во время операции
Челюстно-лицевые хирурги во время операции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Mont Blanc” хусусий клиникасида бурун қийшиқлари, ташқи бурун деформацияси ва бурун тўсиғи қийшайишини тўғирлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган уч фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Улардан бири Қозоғистон фуқароси.

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Бош прокуратура “Mont Blanc” хусусий клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг беморлар ўлими юз берганлиги юзасидан баёнот берди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 1 август куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Mont Blanc” хусусий шифохонасида фуқаро У. Баҳрановга бурун қийшиқларини тўғирлаш юзасидан жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Амалиётдан сўнг беморнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли 20 август куни Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган шифохонага ётқизилган.

Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан У.Баҳранов вафот этган.

15 август куни Қозоғистон фуқароси Л.Апостоловага  “Mont Blanc” хусусий клиникасида ташқи бурун деформацияси ва бурун тўсиғи қийшайиши тўғирлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган ҳамда бурун тўсиғи қийшайиши тўғирланган.

Жарроҳликдан сўнг бемор мустақил нафас олишга ўтказилган ва унга антибактериал даъво мақсадида “цефтраксон” дори воситаси ички қон томири орқали 1,0 мл. миқдорида юборилган.

Шундан сўнг беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва чуқурлаштирилган текширишлар ўтказиш мақсадида РШТЁИМга олиб борилган.

19 август куни йилда марказ шифокорлари кўрсатган  тиббий муолажаларга қарамасдан, Л.Апостолова шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

24 август куни  худди шу клиникада фуқаро Г.Шарифовага бурун соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказиш вақтида унга юборилган наркоз нотўғри таъсир қилиши натижасида аҳволи оғирлашган.

Натижада шу куннинг ўзида беморнинг унинг яқин қариндошлари томонидан  “Аkfа medline” хусусий шифохонасига (клиник ўлим ҳолатида) олиб келинган.

Бемор 26 август куни шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар бош прокуратурада ўрганилиб, 12 ноябрь куни Ўзбекистон ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми “а,б” бандлари (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, эҳтиётсизлик орқасида одамлар ўлимига ва бошқача оғир оқибатларга олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Шайхонтоҳур туман прокуратурасида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг боришини бош прокуратура назоратга олган.

Хабарда туман прокуратураси юқоридаги каби ҳолатларни келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирилигига тақдимнома киритгани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0